UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0

29 май 11:24
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистонда велоспортнинг BMX йўналиши бўйича трасса қурилиши бошланди

Теглар :  Велоспорт
Юртимизда Олимпия дастурига киритилган ҳар бир спорт турига эътибор кундан кунга ортиб бормоқда.

Шундай синовли кунларда турган бўлсак-да, ҳукуматимиз спорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Айни кунларда Жиззах шаҳридаги Сангзоркўл мавзесида велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналиши бўйича юртимиздаги дастлабки трасса қурилиши бошланди. Бу эса мамлакатимизда спортнинг ушбу йўналишига бўлган қизиқишнинг янада ортишига хизмат қилади. Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти трасса учун ажратилган ҳудудни яқиндан ўрганиб чиқишмоқда. Таъкидлаш жоиз, қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилмоқда ва лойиҳалаштирилмоқда.

ВМХ Олимпия ўйинларида янги спорт турларидан бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳ бўлиб стартдан қўзғалишида ва узунлиги катта бўлмаган, аммо мураккаб йўлларда пойга ўтказишади. Ушбу спорт тури 2008 йилдан ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Жиззахда қурилажак трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади ва экспертлар қурилиш ишлари бошлангач бевосита жараённи назорат қилиб боришади (халқаро парвозлар очилгач). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг