UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0

07 мар 10:10
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ талабаларининг оталарига эҳтиром кўрсатилди + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спортни бошқариш ва туризм факультети ташаббуси билан “Оталарга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий, бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди.

Дастлаб, республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафардан  ортиқ ота-оналарга олийгоҳда уларнинг фарзандлари таълим олиши ҳамда яшаши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида университет ҳудуди бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. 

Табиийки, ота-оналар талабаларга яратилган шароит ва ўқув жараёнларининг самарали олиб борилишини кўриб, бундан мамнун бўлишди.

Шундан сўнг, оталарга бағишланган тадбир бошланиб, уни факультет декани Азизхон Тилляходжаев, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Р.Бабажановлар очиб берди. 

Тадбир давомида эса талаба-ёшлар томонидан маромига етказиб тайёрланган саҳна кўринишлари, ифодали ўқилган шеърлар ва ўзига хос тарзда ижро этилган куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар барчада ёрқин таассурот қолдирди.

Якунда университет раҳбарияти томонидан шундай намунали, иқтидорли ҳамда ташкилотчи фарзандларни вояга етказгани учун барча оталару оналарга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг