UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0

19 июл 10:24
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎЗДЖТСУнинг 2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2022-2023-ўқув йили учун қабул жараёнларига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Баҳром Мусаев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Соҳиб Рисбоев иштирок этишиб, журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

ЎЗДЖТСУ раҳбариятининг таъкидлашича, жорий йил олий таълим муассаларига қабул жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-279-сон қарори ва “2022-2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси  параметрлари тўғрисида”ги Ф-60-сон фармойиши асосан амалга оширилмоқда.

Абитуриентлардан ҳужжатлар 

2022-2023-ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва 2 та филиалига кундузги таълимга жами 1750 та квота ажратилган. Шундан, 140 та квота Нукс филиалига, 225 та квота Фарғона филиалига, 1385 та квота  университетга ажратилган. (давлат гранти 527 та, шундан, 355 ўзбек гуруҳга, 172 та рус гуруҳга ажратилган).

Сиртқи таълимга жами 625 та квота ажратилган бўлиб, шундан, 75 та квота Нукус филиалига, 150 та квота Фарғона филиалига, 400 та квота университетга ажратилган. 

ЎЗДЖТСУнинг Кундузги таълим йўналиши бўйича жами 7 та таълим йўналишида  имтиҳонлар бўлиб ўтади. Бундан 5 та таълим йўналишида тест ва 2 та таълим йўналишида (бундан 40 та спорт фаолияти) эса тест ва касбий (ижодий) имтиҳонлар амалга оширилади. Шу билан бирга Сиртқи таълим шаклида 36 та спорт фаолияти йўналишларида имтиҳонлар бўлиб ўтади. 

Жумладан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича 10 та спорт фаолияти йўналишлари бўйича (бокс, енгил атлетика, теннис, футбол, дзю-до, таэквондо WТФ, кураш, шахмат, каратэ ВКФ, стол тенниси) қабул амалга оширилади. Жорий йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши бўйича абитуриентлар қабул қилинади.

Булар: спорт туризми (кундузги), комондан отиш (кундузги), мини футбол (кундузги ва сиртқи).

Жорий йилда ҳам абитуриентлар алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта фандан –она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича  Давлат тест маркази томонидан тест синовларини топширадилар. 

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар қуйидагича амалга оширилади яъни спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳон балларининг юқори йиғиндиси синов натижаларига кўра – 156 баллни ташкил этиб, бундан абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита яъни:

- махсус жисмоний тайёргарлик 93 балл, 

- умумий жисмоний тайёргарлик 63 балл (бундан сузиш 33 балл, енгил атлетика бўйича югуриш 30 балл)ни ташкил қилади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон қарорининг 2 иловаси 7 бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган халқаро ва республика танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банд яъни  олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар катталар ва ёшлар ўртасида спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича олимпия ва паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги тўрт йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Имтиҳонлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, спортчилир кўчаси 19 уйда жойлашган университетнинг спорт заллари ва майдонларида бўлиб ўтади. 

Касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 29 июлидан бошлаш режалаштирилган бўлиб, тахминан 14 август санасигача давом этади. Имтиҳонлар спорт турлари кесимида ўтказилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган барча спорт мажмуалари видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, зарур воситалар билан таъминланган. Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари жонли тарзда интернет (ўткан йили imtihon.edu.uz платформаси орқали амалга оширилган) орқали узатиб борилади.

Шунингдек, имтиҳон жараёнлари видеокамералар орқали ёзиб олинади.

Имтиҳонларни адолатли ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон олувчи комиссия аъзолари сафига спорт федерацияларидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан мутахассислар таклиф этилади. 

Шу билан бирга касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёнини кузатиб бориш учун халқ депутатлари ва жамоатчилик кенгаши аъзолари бириктирилади.

Университетда абитуриентлар учун қатор қулайликлар, жумладан касбий (ижодий) имтиҳон дастури ҳақида маълумотлар ва тавсиялар бериш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида  Call-center хизмати фаолият кўрсатиб келмоқда.

2022 йил 17 июль ҳолатига университетга 5638 нафар ариза келиб тушган. Шундан, кундузги таълимга 2951 нафар (ўзбек тили 2402, рус тили 549), сиртқи таълимга 2687 нафар (ўзбек тили 2174, рус тили 513) абитуриентдан ариза келиб тушган.

Ўтган йили университетга жами бакалавриат таълим йўналиши  бўйича 9592 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 

Магистратура мутахассислиги бўйича эса жами 1148 нафар талаба ҳужжат топширган.

ЎЗДЖТСУ Матбуот хизмати маълумотлари асосида Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг