UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0

21 июн 11:11
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУнинг халқаро алоқалари кенгаймоқда

Шу йилиннг 23 май куни давлатимиз раҳбари раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш масаласида йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Ушбу йиғилишдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабаев раҳбарлигидаги делегация Латвия Республикасининг Рига шаҳрида бўлиб турибди.

Жисмоний тарбия ва спорт таълимини ривожлантириш, халқаро олий таълим муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов билан Рига шаҳрида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама спорт таълими ва спорт мутахассисларини тайёрлаш, бу борада Болтиқбўйи давлатлари билан кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокалар олиб борилди.

Маълумот учун, университет делегациясининг Болтиқбўйи давлатларига (Латвия, Литва) расмий ташрифи 24 июнгача давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг