UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0

23 июл 17:54
Янгиликлар

Бокс/ММА, Муайтай

Пакьяо тайбокс бўйича кўпкарра жаҳон чемпиони билан жанг ўтказади

Теглар :  Мэнни Пакьяо
Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо яна рингга қайтмоқда.

Филиппинлик афсона таиландлик муайтай бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони Буакав Банчамекка қарши жанг ўтказади. Ушбу жанг бокс қоидалари асосида ўтказилиб, уч дақиқадан олти раунд давом этади. Шу кунларда жанг санаси ва манзилига расман ойдинлик киритилади. 

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо 2021 йилда профессионал боксдаги фаолиятини расман якунлаган эди. Ўшанда у Йорденис Угасга имкониятни бой бериб қўйганди. Унинг ҳисобида жами 62 та жанг бўлиб, 52 ғалаба, 8 мағлубият ва 2 та дуранг бор. Ўтган йилнинг декабрида у кореялик блогер Ди Кей Йога қарши кўргазмали жангда рингга чиқиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. 

Банчамек эса ўзининг муайтай, кикбоксинг ва шутбоксингдаги иштироклари билан танилган. Шунингдек, у Гран-при К-1 World МАХ турнирининг икки карра ғолиби бўлган биринчи жангчи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг