UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

19 июл 10:07
Янгиликлар

Енгил атлетика, Олимпия ўйинлари

Пара енгил атлетикачиларимиз ёруғ юз билан Ватанга қайтишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Париждаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси юртимизга қайтиб келди.

Ҳафта қаҳрамонлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, қўмита мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан 1206 нафар пара атлет иштирок этган бу галги дунё биринчилиги терма жамоамиз аъзолари учун муваффақиятли кечди. Матонатли паралимпиячиларимиз ушбу мусобақада 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида сайёрамизда 8-ўринни эгаллашди.

Таққослаш учун, пара атлетларимиз 2019 йилда БААда ўтказилган жаҳон чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритишган эди.

Яна бир эътиборли жиҳати, бу галги жаҳон чемпионатида 5 нафар спортчимиз - Дониёр Салиев, Иззат Турғунов ва Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида, ядро улоқтиришда Бобур Омонов, найза улоқтиришда эса Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилашди. Бундан ташқари терма жамоанинг кўплаб спортчилари ўз шахсий рекордларини ҳам айнан Париждаги жаҳон чемпионатида ўрнатишди.

Энг муҳими, 19 нафар пара атлетимиз келгуси йил айнан Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг