UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0

30 мар 16:59
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024: Ўзбекистон делегациясининг тайёргарлик режалари ОАВ билан баҳам кўрилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг 2023 йилги фаолияти ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ОАВ ходимларининг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Даставвал, Ойбек Омилович МОҚнинг ортда қолган йилдаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадасига кўраётган тайёргарлиги, ўтказилган ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро алоқалар ва мусобақалар, спорт тиббиёти каби йўналишлар ҳамда булар учун йил давомида сарфланган маблағлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. МОҚ Бош котиби тадбир давомида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Анжуманнинг иккинчи ярми Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарилиги ҳақида бўлди. Мавзу юзасидан Шерзод Рихсибаевич сўз олиб, Спорт вазирлиги билан ҳар бир терма жамоалар кесимида тайёргарлик режалари ишлаб чиқилгани хусусида тўхталди. Унга кўра, Ўзбекистон делегацияси 20 та йўналишда Олимпия ўйинларига йўлланма олиши кутилмоқда. Табиийки, унда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг сони ҳам аввалгиларга қараганда ортиши режалаштирилган.

Савол-жавоб қисмида оғир атлетика, эшкак эшиш спорт турлари, велоспорт, футбол, енгил атлетика каби йўналишларда терма жамоаларнинг лицензион мусобақаларга тайёргарлиги ҳақида алоҳида сўз борди. Ш.Ташматов баъзи жамоаларнинг хориждаги йиғинларини шахсан ўзи жойларга бориб кузатиб келгани, улар учун энг замонавий инвентарлар харид қилингани, малакали халқаро мутахассислар бириктирилганини инобатга олиб, лицензион мусобақаларда атлетларимиздан юқори натижалар кутилаётганини таъкидлади.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун 25 та йўлланма мавжуд. Тадбир якунида Ойбек Касимов давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан яқинлашиб келаётган 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ йўлланма олиб, делегациямиз тарихидаги энг яхши натижани янгилаш режа қилинганини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг