UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

13 май 15:26
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз?

Ўзбекистон Париж Олимпиадасида спорт курашлари бўйича 7 нафар спортчи билан иштирок этади.

Таққослаш учун 2021 йили Токио мезбонлик қилган Олимпиадада спорт курашларида 8 нафар спортчимиз иштирок этганди. Ўшанда эркин курашда 4 нафар, юнон-рум курашида 4 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилганди. 

Бу сафарги Олимпиада учун лицензион мусобақаларнинг барчаси ўз якунига етди. Куни кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида якунланган жаҳон квалификацион турнирида афсуски хеч бир  спортчимиз лицензия қўлга кирита олмади. 

Бунгача ўтказилган лицензион турнирлар - 2023 йилги жаҳон чемпионати ва Осиё квалификацион турнирида вакилларимиз 7 та йўлланмани қўлга киритиб улгуришганди. Ушбу натижа ўзгаришсиз қолди.  

Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 18 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналади - эркин кураш (6 та), юнон-рум кураши (6 та) ва аёллар кураши (6 та). 

Қайд этиш лозимки, спорт курашлари Олимпия ўйинларида делегациямизга мунтазам равишда медаль тақдим этувчи йўналиш ҳисобланади. 

Ўзбекистон Олимпиадаларда спорт курашларида қуйидаги натижаларни қайд этган: 

1996: - (10 та лицензия)

2000: Артур Таймазов (кумуш) (11 та лицензия)

2004: Артур Таймазов (олтин), Александр Докторашвили (олтин), Магомед Ибрагимов (кумуш) (7 та лицензия)

2008: Артур Таймазов (олтин), Сослан Тигиев (кумуш) (8 та лицензия)

2012: Артур Таймазов (олтин), Сослан Тигиев (бронза) (8 та лицензия)

2016: Елмурат Тасмурадов (бронза), Ихтиёр Наврўзов (бронза), Магомед Ибрагимов (бронза) (8 та лицензия).

2021: Бекзод Абдураҳмонов (бронза) (8 та лицензия).

2024: 7 та лицензия.

Статистикадан кўриниб турибдики, бунгача лицензиялар борасидаги энг ёмон натижа 2004 йилда бўлган. Бироқ натижа борасидаги энг зўр кўрсаткичимиз ўшанда амалга ошган: Ўзбекистон спорт курашчилари 7 та лицензия билан Олимпиадада қатнашган ва 3 та медаль қўлга киритиб, мусобақани умумжамоа ҳисобида 3-ўринда якунлаган экан. 

Яхши янгилик ҳам бор. Бу сафар илк бор аёллар кураши бўйича лицензия қўлга киритилган. Актенге Кеунимжаева спортимиз тарихида илк бор аёллар кураши бўйича баҳсларда Олимпиадада қатнашади.

 

Париж олимпиадасида қатнашадиган спортчиларимиз: 

Эркин кураш:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев


Аёллар кураши:

-50 кг: Актенга Кеунимжаева


Юнон-рум кураши: 

-60 кг: Исломжон Баҳромов

-77 кг: Арам Варданян

-97 кг: Рустам Ассакалов.

Лицензияларимиз камайган. Лекин энг яхши натижамиз қайд этилган 2004 йилда ҳам айнан 7 нафар спортчи билан Олимпиадада қатнашганмиз. Курашчиларимиз ўша йилги медаллар борасидаги натижани ҳам такрорлай олишармикин? Спортчиларимизга мухлислик қилган ҳолда Париж Олимпиадасини кузатамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг