UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

04 фев 10:40
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Пекин-2022. Очилиш маросимида бизни нималар кутмоқда?

Теглар :  Пекин-2022
Бугун ХХIV қишки Олимпия ўйинлари расман старт олди.

Бир неча соатлардан сўнг эса Пекин миллий стадионида 2022 йилги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар замонавий технологиялар ёрдамида саҳналаштирилган қизиқарли  ва махсус эффектли очилиш маросимини ваъда қилишмоқда.

Ёдингизда бўлса бундан 14 йил аввал Хитойда ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган эди. Ўшанда очилиш маросими ўзининг кўлами ва ёрқинлиги билан мухлисларни лол қолдирганди. Бу сафар ташкилотчилар нималарни ваъда қилишмоқда? Очилиш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтади? Бу ҳақида бироз сўз юритамиз.

Тиғиз тақвим туфайли Олимпиадада индивидуал йўналишлар бўйича беллашувлар 2 февраль куни старт олди, расмий очилиш маросими эса 4 февраль кунига белгиланган. 

Тадбир 2008 йилги ёзги Олимпия ўйинлари очилиш маросими ўтказилган – "Қуш уяси" номи билан машҳур бўлган Пекин миллий стадионида бўлиб ўтади.  

Маросим Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Ўзбекистонда ушбу тадбирни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган. Очилиш маросими бир ярим соат давом этиши кутилмоқда.


2022 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида нималар содир бўлади?

Тадбир дастури қатъий равишда сир тутилган бўлсада,  ташкилотчилар маросимнинг баъзи тафсилотлари ҳақида гапириб беришди. 2008 йилги Ўйинларда бўлгани каби, учта "Оскар" мукофотига номзод бўлган режиссёр Чжан Имоу маросимни бошқаради.

Афсуски, коронавирус туфайли очилиш маросими спектакли 2008 йилдагидек томошабинлар сони бўйича унчалик катта бўлмайди. Ўшанда спектаклга 15 минг актёр жалб қилинган бўлса, ҳозир бор-йўғи уч минг нафар актёр тадбирда иштирок этади. Аммо ташкилотчилар бу ҳолатни замонавий технологиялар ва ҳаяжонли махсус эффектлар ёрдамида қопланишига ваъда беришмоқда.

"Олимпия машъаласини ёқиш - бутун ҳаракатнинг якуни ҳисобланади. Бундан ташқари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш сценарийсига катта эътибор қаратилмоқда", - дея таъкидлади Чжан Имоу.

Маросимнинг асосий мавзулари экология, дунё тинчлиги, олимпия тамойиллари, асосий тушунча эса инсоният тақдири муштараклигидир. Шу боис, Имоунинг фикрича, Пекин Олимпиадаси тежамкор, хавфсиз ва ранг-баранг бўлади. Олимпиаданинг очилиш маросими санаси Хитойда қишлоқ хўжалиги мавсумининг бошланишига тўғри келади, бу «личунь», яъни «баҳор бошланиши» деган маънони англатади. Маросим давомида бу мавзу ҳам очиб берилади. Ташкилотчилар ваъда қилаётган асосий нарса шундаки, шоу Ўйинларнинг "Биргаликда умумий келажак учун" шиорига мос келади.

2022 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида кимлар иштирок этади?

Рангли шоу дастуридан ташқари миллий терма жамоаларнинг анъанавий паради ҳам бўлиб ўтади. Унда 95 давлатдан келган спортчилар иштирок этишади. Олимпиадада Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг санкциялари туфайли россияликлар Россия олимпия қўмитаси (РОC) номи билан қатнашади. Очилиш маросимида Россия терма жамоаси РОҚ байроғи остида майдонга чиқади.

Тадбирда турли давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг давлат раҳбарлари иштирок этиши ҳам режалаштирилган. Албатта, Хитой раҳбари Си Сзинпин маросимда қатнашади.. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу маросимда иштирок этиши маълум бўлганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда. Бундан ташқари, Миср, Польша, Сербия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Аргентина, Камбоджа, Саудия Арабистони, Люксембург, Монако ва бошқа давлат раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Очилиш маросимида ХОҚ президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, БМТ Бош Ассамблеяси президенти Абдулла Шахид, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳан Гебреесус ва бошқалар қатнашиши кутилмоқда.

Бироқ Европа ва Шимолий Америка давлатларининг қатор етакчилари Пекинга бормайди. Баъзи мамлакат раҳбарлари дипломатик бойкот туфайли, баъзилари эса коронавирус билан боғлиқ оғир вазият сабабли буни рад этишган.

Бугун соат 17:00 да бошланадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини асло ўтказиб юборманг. Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси бўлган оқ Олимпиаданинг тарихий жараёнига ўзингиз гувоҳи бўлинг.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг