UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

03 фев 22:30
Янгиликлар

Оғир атлетика

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди (ФОТО)

Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.

Бугун “Юнусобод спорт мажмуаси” мезбонлик қилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти (ИWФ) Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, ИWФ ҳамда Осиё оғир атлетика федерациясининг расмийлари иштирок этишди.

Расмийлар ўз нутқларида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этаётган мазкур мусобақа катта аҳамиятга эга экани, Ўзбекистон унга муносиб тайёргарлик кўргани ҳақида тўхталишди. Хусусан, Адҳам Икрамов оғир атлетика мамлакатимиз ёшларининг севимли спорт турларидан бирига айланиб бораётгани, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан сўнгги йилларда Тошкент турли ёш тоифаларидаги қитъа ва жаҳон чемпионатларини муваффақиятли ўтказганини эслаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бу галги қитъа биринчилигида Осиёнинг 34 мамлакатидан 250 нафарга яқин энг кучли оғир атлетикачилари жам бўлишди. Бугун эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг енгил вазн тоифаларида медаллар жамланмаси ўйналмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг