UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0

03 июн 12:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

Президент топшириқлари ижроси юзасидан Жиззахда ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди

Теглар :  Жиззах
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлди.

Сафар аввалида Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах Олимпия ва паралимпия захиралари коллежини кўздан кечирди. Бу ерда мавжуд спорт обектларининг ҳолати ўрганилиб, амалга ошириш режалаштирилаётган қурилиш ишлари лойиҳалари билан танишилди ва келгуси режалар борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шундан сўнг вазир бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоят футбол маҳорати мактабига ҳам ташриф буюришди ва бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шу билан бирга ушбу масканда бўлажак футболчилар учун барча шароитларни яратиб бериш лозимлиги уқтирилиб, спорт таълими сифати даражасини яна-да ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Маълумки, жорий йил 23-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда вазирлик зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган эди.

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Жиззах вилоятига ташрифи доирасида мазкур топшириқлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов ҳам иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ривожини янги даражага олиб чиқиш борасида белгилаб берилган вазифалар ва уларни амалга ошириш механизми юзасидан вилоятдаги спорт таълими муассасаларининг раҳбарлари, вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари ва туман бўлимлари вакиллари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маълумот учун, Спортни ривожлантириш вазири бошчилигидаги Ишчи гуруҳ ҳудудлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг