UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0

16 окт 18:10
Янгиликлар

Болалар спорти

Қашқадарё: замонавий талабларга жавоб берадиган сув спорт маркази ҳақида

Теглар :  ҚашқадарёНасаф
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги собиқ «Насаф» ўйингоҳи ўрнида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий архитектура лойиҳаларига мувофиқ «Сузиш маркази» фойдаланишга топширилган.

Ушбу мажмуа қурилиши учун 52 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлиб, сув спорти саройи халқаро талабларга мос равишда, энг сўнгги русумдаги сувни иситиш-тозалаш ускуналари билан жиҳозланган.

Қарши шаҳридаги сув спорти саройининг ўзига хос жиҳатларидан бири, бу спорт саройида миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида 2 та сузиш ҳавзаси барпо этилган.

Қашқадарё вилоятининг сузиш бўйича терма жамоалари (ўсмирлар, қизлар, ёшлар ва катталар) мазкур сув спорти саройида машғулотларни олиб боришади.

Ушбу спорт мажмуасидан Ўзбекистон чемпионати ҳамда халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш, жаҳон чемпионатлари ҳамда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида фойдаланилади.

Бу ерда сузиш билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, замонавий фитнес (тренажёр) зали ҳам мавжуд. Мазкур сув спорти саройи бир кунда 240 нафар аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг