UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

31 окт 19:28
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозимиз Москвадаги турнирда олтин медаль қўлга киритди

Теглар :  Қиличбозлик
Хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Москва шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ўртасида "Юность Москвы" Россия очиқ турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада маҳаллий россиялик қиличбозлардан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Украинадан ҳам ёш қиличбозлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. 

Кеча рапира йўналишида ҳамюртимиз Муҳаммадюсуф Асранов бронза медалига сазовор бўлганди. 

Бугун сабля беллашувларида Пазилбек Генжебаев барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. 

Мусобақада шунингдек бошқа бир спортчимиз Азизбек Даулетназаров ҳам иштирок этди, аммо у совриндорлар қаторидан ўрин ола билмади. Мазкур йўналишда ғолиблик учун 102 нафар қиличбоз кураш олиб борди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг