UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

17 фев 12:49
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимизга тенг келадиган топилмаяпти

Пойтахтимиздаги гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясининг ўсмирлар ва кадетлар ўртасида I очиқ чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси ҳамда мамлакатимиз қиличбозлик федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобқада илк ғолиблар номи аниқланди.

Шамшир бўйича ўсмирлар ўртасидаги финал баҳсида ҳамюртимиз Санжарбек Собиров қозоғистонлик Илҳомжон Анарқуловни енгиб, олтин медални қўлга киритди. Мусобақанинг бронза медалларига Владислав Дуплакин (Қозоғистон) ва Асадбек Маматов (Ўзбекистон) сазовор бўлди.

Кадетлар ўртасидаги қилич йўналишида барча медаллар вакилларимизга насиб қилди. Ушбу баҳсларда Шерзод Мамутов, Фазилбек Генжабоев ва Бобур Расулов шоҳсупаган кўтарилди.

Шамшир бўйича ўсмир қизлар ўртасида ҳамюртимиз Жасмина Сувонова ғолиб бўлди, қирғизистонлик Камила Абдулхамитова кумуш, умидли спортчиларимиз Шаҳзода Эгамбердиева ҳамда Рада Қосимова эса бронза медалини қўлга киритди.

Қилич йўналиши бўйича кадетлар ўртасида Зайнаб Дайибекова, Венера Исроилова, Шаҳноза Тоғаймуратова, Гулбону Эсемуратова каби умидли спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг