UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0

11 май 19:07
Янгиликлар

Бошқалар

Қозоғистондаги энг ёш автопойгачи фожиали тарзда вафот этди

Автопойгачи Анатолий Кин 16 ёшида бу оламни тарк этди.

Бу ҳақда марҳум иштирок этиб келган Gorilla Drift Kazakhstan автопойга ташкилотчилари хабар берди.

"Павлодар йўлидаги автоҳалокат барчамиз учун фожиа бўлди. Толья, сен орзуинг сари йўл олдинг. Катта хоҳиш-истак ва оиланг, дўстларингнинг қўллаб-қувватлаши билан энг яхшилардан бирига айланиб, юксак чўққиларни забт этдинг. Биз сен билан фахрланамиз. Сен биз учун 16 ёшли Толья сифатида абадий қоласан", - дейилади хабарда.

Воқеа 6 май куни кечқурун содир бўлган.

Анатолий Кин Қозоғистондаги энг ёш дрифтчи саналарди, у бу спортга отаси туфайли кириб келган ва ўз ёш тоифасида турли мусобақалар ғолиби ва совриндори бўлган. Пойгачи Алматидаги мусобақада қатнашиб, Павлодарга уйига қайтаётган эди. ОАВ маълумотларига кўра, Анатолий автоҳалокатга учраган автомобилнинг йўловчиси бўлган. Ходисанинг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси ҳодиса юзасидан Қозоғистон автоспорт федерациясига ҳамдардлик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг