UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

25 дек 10:33
Янгиликлар

Регби

Регби федерацияси ЎзМУ билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Теглар :  РегбиЎзМУ
Ҳозирда регби мамлакатимизда жадал ривожланиб бораётган спорт турларидан бири саналади.

Ўзбекистон регби федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди ҳамда фаолият кўрсатмоқда, регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси нуфузли халқаро мусобақаларда («Asian Olympic Pre-Qualifier», «Asian 7ʼs») муносиб иштирок этиб келмоқда, терма жамоамиз Осиё минтақасида кучли саккизликка киради.

Шу билан бирга, моддий-техник база ва инфратузилманинг етарли эмаслиги, регби бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг уйғун тизими яратилмаганлиги соҳанинг янада ривожланиши ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Регбини янада ривожлантириш, уни республика аҳолисининг кенг қатлами орасида оммалаштириш, юқори сифатли ўқув-машқ жараёнини таъминлаш, регбичилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорати ва малакасини доимий ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, регбичи-спортчиларни тайёрлаш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Унда иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларининг самарадорлигини ошириш ва регби бўйича ўқув-машқ жараёнини сифатли ташкил этиш, регби спортини оммалаштириш, ёшларни спорт клублари, секциялар ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, улардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун унинг сифатли ва самарали тайёргарлигини таъминлаш, халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, регбининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш белгилаб берилган.


Айтиш жоизки, ушбу спорт тури юртимизга кириб келганига кўп бўлгани йўқ. Айни пайтда регбини юртимизда оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, Президент қарори билан мамлакатимизда регбини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси яратиб қўйилган бўлсада, амалда бажарилаётган ишларни қониқарли, деб бўлмайди.

Шу маънода Қарор ижросини биринчилардан бўлиб таъминлашга киришган Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов томонидан олиб борилган саъй-харакатлар натижасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ЎзМУнинг Таэквондо ва спорт фаолияти факультетида регби спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишига 45 нафар талаба қабул қилинди.

Олиб борилган ишларни янада кучайтириш ва тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек, университет ҳаётидаги бошланаётган янги тарихий қадамга расмий мақом бериш учун Ўзбекистон Миллий университетига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Регби федерацияси президенти Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Регби федерацияси бош котиби Қахрамон Жалилов, Ўзбекистон Регби терма жамоаси бош мураббийи Данил Куликовлар ташриф буюрди.

Меҳмонларни университет раҳбарияти билан биргаликда факультетда таҳсил олаётган талабалар: спорт турлари бўйича 11 нафар жаҳон чемпиони, 100га яқин Осиё ва Халқаро мусобақалар ғолиблари кутиб олишди. Чинакам спорт байрамига айланиб кетган ва қарийб икки соат давом этган қизғин баҳс-мунозара, таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлган «Ёшлар ва спорт» очиқ мулоқоти якунида Ўзбекистон Регби федерацияси президенти Содиқ Сафоев томонидан талаба-ёшлар билан учрашув совғаси сифатида университет Ахборот-ресурс марказига китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Тадбир якунида талаба-ёшлар даврасида ЎзМУ ҳамда Ўзбекистон Регби федерацияси ўртасида мамлакатимизда аёллар Регбисини ривожлантириш, республикамизнинг чекка ҳудудларидаги хотин-қизлар орасидан спортга иқтидори ва қизиқиши борларини топиш, уларни тарбиялаш ва келажакда Ўзбекистон номидан Жаҳон чемпионатлари, Олимпиада ўйинларига тайёрлаш тўғрисида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг