UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

14 апр 15:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Россиялик курашчиларни Олимпиадага қўймаслик талаб қилинмоқда

Украина томони Халқаро олимпия қўмитасига мурожаат билан чиқди.

Украиналиклар ХОҚдан бир қатор Россия ва Беларусь курашчиларини Париж-2024 Олимпиадасидан четлатишни сўрамоқда. Ташкилотга йўлланган талабнома Украина олимпия қўмитаси расмий сайтига ҳам жойлаштирилди. Мактубга мамлакатнинг кўплаб спорт тизимлари раҳбарлари имзо чеккан. Унда аксарият Россия ва беларуслик курашчилар нейтраллик талабини бажармагани айтилмоқда. Қора рўйхатдагилар орасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Заурбек Сидаков ва олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Артур Найфонов ҳам бор.

"Гап Ванесса Каладинская, Заурбек Сидаков, Заур Угуев, Милад Алирзаев, Сергей Семёнов, Надежда Соколова, Алина Касабиева, Ханум Велиева, Наталья Малишева ва Артур Найфоновлар ҳақида кетмоқда", — дейилади ХОҚқа ёзилган талабномада.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июль - 11 август кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг