UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

18 дек 16:18
Янгиликлар

Шахмат

Россиялик шахматчилар Осиё чемпионатида 17 та медаль қўлга киритишди

Хабар берганимиздек, БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказиляпти.

Кеча блиц йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Қизиғи шундаки, Европа қитъаси вакили ҳисобланган Россия терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда. 

Олти ёш тоифасида ўтган мусобақада жами 561 шахматчи қатнашган бўлса, улардан 51 нафарини россияликлар ташкил этиб берди. Роман Шогджиев ва Валерия Клейменова (16 ёш) Осиё чемпиони бўлишди. 8 ёшлилар баҳсида қатнашган Шогджиев 9 имкониятдан 9 очко жамғарди. 

Иван Кудрин, Оксана Смирнова (10 ёш), Таймаз Темирбеков (12 ёш), Марат Гилфанов (14 ёш) кумуш, Кристина Завиваева (10 ёш) ва Алексей Прохоров бронза медалига сазовор бўлди. 

Россия терма жамоаси блиц ва рапид йўналишларида жами 17 та (3 таси олтин) медаль қўлга киритди. Ҳозирча медаллар сони бўйича айнан Россия умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Вьетнамда 13, Ҳиндистонда - 12, Қозоғистонда - 5, Хитой ва Ўзбекистонда 4 тадан медаль бор. Барча ғолиб ва совриндорлар 21 декабрь куни маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг