UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

15 сен 10:28
Янгиликлар

Токио-2020

Самарқанд ҳокими Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорларига уй совға қилди

Самарқанд шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашиб, барча Олимпиячиларимизни эришилган муваффақият билан қутлаб ўтди.

“Ҳаммамиз мусобақани катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатиб бордик. Шуни алоҳида мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш ва унда иштирок этишнинг ўзи бир шарафдир. Шундай экан, унда иштирок этган барча спортчиларимизга ва уларнинг устоз, мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман”, – деди вилоят ҳокими.

Эришилган ҳар бир натижадан сўнг, айниқса, давлатимиз байроғи юксакликка кўтарилиб, мадҳиямиз баралла янграганда барчаларимизнинг қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлди.

Таъкидлаш жоиз, Самарқанддан Олимпиада ўйинларида 10 нафар, Паралимпия ўйинларида эса 4 нафар спортчилари иштирок этиб, қатор медалларга сазовор бўлишди. 

Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали, Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Парвина Самандарова ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Давлат Бобоновга эса икки хонали уйнинг калити топширилди.

Шунингдек, Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензияни қўлга киритган спортчиларга Самарқанд шаҳридан бошланғич тўлови тўланган икки хонали уй ҳамда уларнинг мураббийларига 25 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг