UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

17 янв 16:31
Янгиликлар

Триатлон, Фотогалерея

Самарқандда триатлон бўйича "Challange Samarkand" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади + ФОТО

Теглар :  Триатлон
2023 йилнинг 16 ва 17 сентябрь кунлари барча хоҳловчиларга "Challange Samarkand" спорт фестивали учун Silk Road Samarkand комплекси ўз эшикларини очади.

"Challange Samarkand" - бу "Challange Family" халқаро бренди таркибига кирган триатлон бўйича пойга. 

"Challange Family" - жаҳоннинг машҳур спорт мусобақаларидан бири, улар бутун дунёнинг 30та мамлакатида бўлиб ўтади. Ҳар йили "Challange Family"да 50 мингдан зиёд иштирокчи қатнашади. 

"Challange Samarkand"нинг сузиш босқичи Республика эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Велобосқич иккита айланадан иборат бўлади. У "Самарқанд Ипак йўли" туристик комплексида бошланади ва эски шаҳаргача давом этади. Спортчилар Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамбли, Биби Ҳоним мақбараси ва тарихий Афросиёб бозорини кесиб ўтишади. 

Югуриш босқичи эса замонавий Silk Road Samarkand туристик комплексида бўлиб ўтади. 

"Challange Samarkand"да исталган инсон иштирок этиши мумкин: Профессионал триатлетлар, ҳавасон триатлетлар, аёллар, болалар ва тайёргарликка эга исталган одам. 

Sprint (Триатлон спринт) - 750 м (сузиш), велопойга (20 км), югуриш (5 км) - 16 ёшдан катталар учун

Sprint Relay (Жамоавий спринт) - 750 м (сузиш), велопойга (20 км), югуриш (5 км) - 16 ёшдан катталар учун

Middle distance (Ўрта масофа) - 1.9 км (сузиш), велопойга (86 км), югуриш (21.5 км) - 18 ёшдан катталар учун

Middle distance Relay (Жамоавий ўрта масофа) - 1.9 км (сузиш), велопойга (86 км), югуриш (21.5 км) - 18 ёшдан катталар учун

Women's run (Аёллар учун) - югуриш (5 км) - 18 ёшдан катталар учун

Kids run (Болалар учун) - югуриш (200 м - 4-5 ёш), (400 м - 6-8 ёш), (600 м - 9-11 ёш)

Тадбирда 1700 атлетлар қатнашиши кутилмоқда, унинг каттагина қисми хориждан келади. Рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда сайтда амалга оширилади ва 17 январдан 2023 йил август ойигача давом этади.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг