UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

09 апр 16:06
Янгиликлар

Болалар спорти

Сирдарё вилояти ҳокими “5 ташаббус олимпиадаси”нинг очилишида қатнашди ҳамда футбол ўйнади

Сирдарё вилояти ҳокими “5 ташаббус олимпиадаси”нинг очилишида қатнашди ҳамда футбол ўйнади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йил 1-апрел куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, уларни кўчабай ва маҳаллабай кесимида спорт тадбирларига жалб этиш мақсадида “5 ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақаларига старт берилди.



Спорт мусобақаларининг очилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди. Унда Сирдарё вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, жумладан шу мақсадда Сирдарё вилоятида ҳам сўнгги уч йилда 9та спорт мажмуаси, маҳаллаларда 167та Workout, 27та стритбол, 17та бадминтон, 21та мини-футбол майдончалари фойдаланишга топширилгани, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун 78,84 км узунликда саломатлик йўлаклари ва 54,46 км узунликдаги велойўлаклар, 20дан ортиқ фитнес заллари барпо этилиб, фойдаланиш учун ёшлар ихтиёрига топширилгани, шунингдек, бу борадаги ишларни ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимида фаол давом эттирган ҳолда “Саломатлик йўлаклари”, велосипед йўлаклари ва спорт майдончалари қуришни давом этириш ҳамда тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини кейинги беш йилда 33 фоизга етказишни энг асосий мақсад қилиб олиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.



Очилиш маросими якунида Сирдарё вилояти ҳокими бошчилигидаги маҳалла жамоаси ҳамда вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи жамоаси ўртасида мини-футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Қувноқ кайфиятда ва самимий руҳда кечган ўртоқлик ўйинида дўстлик ғалаба қозонди.


Шундан сўнг вилоят бўйлаб кўчабай мусобақалар бошлаб юборилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг