UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0

14 ноя 16:03
Янгиликлар

Болалар спорти

Сирдарёда соғлом турмуш тарзига оид маҳорат сабоқлари ўтказилди

Бугун юртимиз бўйлаб «ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН—ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ» шиори остида оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирлар Президентимиз томонидан илгари сурилган Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган «5 та муҳим ташаббус» мазмун, моҳиятини юртдошларимизга етказиш ҳамда тарғибот ва ташвиқот қилишни ўз олдига мақсад қилган.

5 та муҳим ташаббуснинг спорт йўналиши бўйича Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида спорт тадбирлари кенг ташкил этилмоқда.

Спорт тадбирлари давомида спортчилар ва мураббийлар томонидан аҳолига жисмоний тарбия ва спорт инсон саломатлигига ижобий таъсири, айниқса пандемия даврида спорт билан шуғулланган ҳолда юқумли бўлган касалликларни олдини олиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, спорт билан шуғулланишлари учун аҳолига ҳудудлар кесимида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиаллари спорт иншоотлари, мавжуд спорт турлари, бириктирилган тренерлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирлар давомида нафас гимнастикаси ва эрталабки бадантарбия машғулотларини уй шароитида ташкил этиш юзасидан маҳорат дарслари (мастер класс) кўрсатиб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг