UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

23 сен 22:52
Янгиликлар

Спорт курашлари, Олимпия ўйинлари

Спорт курашлари. Исломжон Баҳромов Жаҳон чемпионатининг бронза медали ва Париж Олимпиадаси йўлланмаси соҳибига айланди

Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди.

Қувонарлиси, бугунги кун доирасида -60 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Исломжон Баҳромов бронза медали ва Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритди. У ўтиш босқичида дастлаб, грузиялик Придон Абуладзени, бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик Меҳди Моҳсеннажедни мағлубиятга учратди.

Шундай қилиб, Исломжон Баҳромов ушбу чемпионат орқали Олимпиада лицензиясини қўлга киритган учинчи курашчи бўлди. Бунгача Жавраил Шапиев ва кеча ўтказилган баҳсларда Арам Варданян Париж-2024 йўлланмасига эга чиқган эди.

Юнон-рум курашчиларимизнинг бугунги натижалари билан танишинг:

63 кг, нимчорак финал босқичи. Шермуҳаммад Шарибжонов 0:7 Стефан Рожер Клемент (Франция) 

67 кг, 1/16 финал босқичи. Аброр Отабоев 3:6 Моҳаммедреза Абдулҳамид (Эрон)

87 кг вазнда Жалгас Бердимуратов чорак финал босқичида туркиялик Али Ченгизга мағлуб бўлди. Рақиби финалга йўл олгани учун Жалгас эртага ўтиш босқичида гиламга чиқади.

Ўтиш босқичи:

60 кг: Исломжон Баҳромов бронза медали ва Париж-2024 ёзги Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

72 кг: Жамол Жумабоев 3:12 Али Арсалан (Сербия)

97 кг: Рустам Ассакалов 3:5 Петер Ольер (Германия).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг