UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

06 мар 13:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари: “Тошкент-2025” ўйинларида қатнашадиган ёшлар сараланди

Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида “Тошкент-2025” ёзги Осиё ўйинлари ҳамда 2026 йилги ўсмирлар Олимпиадасига муносиб спортчиларни саралаш мақсадида ўтказилган спорт курашлари бўйича “Раҳбар кубоги” турнирида мамлакатимизнинг маҳоратли ёш спортчилари иштирок этди.

Эркин ва юнон-рум кураши бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этилган “Раҳбар кубоги” мусобақасида 264 нафар ёшлар қатнашди. Ўзига хос ёшлик шиддати уфуриб турган беллашувларни 20 нафар ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.  

Юнон-рум ва эркин кураш бўйича 10 тадан вазн тоифасидаги мусобақаларда ўз вазнларида Алибек Қўзиев, Шаҳбоз Ярашев, Улуғбек Рашидов, Элёрбек Тиллабоев, Аслбек Тўйев, Беҳруз Валиев, Ҳумоюн Эркинов сингари ёшлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 

Медаллар жамғариш борасида эркин ва юнон-рум курашида умумжамоада Тошкент ёшлари 1-ўринни эгаллаган бўлса, эркин курашда совринли ўринлар Бухоро ва Навоий вилояти вакилларига, юнон-рум курашида Фарғона ва Чирчиқ шаҳри жамоаларига насиб этди.  

– Мусобақаларда 250 нафардан зиёд ёш спортчилар қатнашган бўлса, уларнинг 80 нафари совринли ўринларни эгаллади. Энг муҳими, спорт курашлари бўйича ўнлаб истеъдодлар кашф этилди. Айнан ушбу мусобақада маҳоратини намойиш этганлар орасидан келгусида “Тошкент-2025” Осиё ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоалар шакллантирилади, – дейди Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев.  

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар, медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг