UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0

25 сен 12:58
Янгиликлар

Болалар спорти

Спорт мактабалари оммавийлик ва баркамолликка хизмат қилади

Теглар :  БЎСМЧирчиқ
Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши, уларни маънавий ҳамда жисмоний комиликка интилишини шакллантириш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Бу борада юртимизда фаолият юритаётган спорт мактабларининг мураббийларига яна ҳам катта масъулият юкланади. 

Хусусан, бугун биз сўз юритмоқчи бўлганимиз - Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар спорт мактабида ҳам 2301 нафар ўғил-қизлар дзюдо, бокс, юнон-рум кураши, қиличбозлик, баскетбол, волейбол, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, таэквондо, велоспорт (МТБ), стол тенниси, оғир атлетика, енгил атлетика, қояни забт этиш, велоспорт (шоссе), турон якка кураши, кураш, белбоғли кураш, шахмат, самбо, бел олиш ва уч кураш, каратэ (ВКФ), пара қиличбозлик ва пара шахмат спорт турлари бўйича 81 нафар малакали тренерлар қўл остида мунтазам машғулотларга киришган.

Машғулотларга зўр бераётган спортчи-ўқувчиларнинг мусобақалардаги натижаларини ҳам эътирофга сазовор дейиш мумкин. Миравоз Мирсадиков, Мунир Айтматов, Лайло Давлетярова (енгил атлетика), Саидбек Жеенбаев (қиличбозлик), Шаҳзода Шермуҳаммедова (шахмат), Акмал Жуманиёзов (қояни забт этиш), Иқбол Исаев (белбоғли кураш), Абдурауф Якубов (юнон-рум кураши), Абдулазиз Очилов (турон якка кураши), Хуршид Нурбоев (бокс), Абдулла Абдуқаюмов (каратэ ВКФ) сингари тренерлар қўл остида шуғулланиб келаётган ўғил-қизлар республика ва халқаро мусобақаларда ёрқин ғалабаларга эга чиқаётгани бор гап.

Кўпчилик спорт мутахассисларига яхши маълум, Чирчиқ спорт мактаби тарбияланувчилари аввалдан вилоят ва республика мусобақаларида ҳамиша кучли учталикда қайд этилади. Бу анъанани давом эттириш учун спорт мактаби раҳбарияти ва тренерлари бор билим ва тажрибаларини ишга солишяпти.

Шунингдек, спорт мактаби директори Суҳроб Султонов бошчилигида устоз-мураббийлар Чирчиқ шаҳрининг барча маҳаллалари кесимида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасидаги оммавий спорт мусобақаларини юқори савияда ўтишида ҳам кўмакчи бўлишмоқда.

Спорт мактаби тарбияланувчиларининг ўзлари танлаган спорт турига қизиқишини ошириш, спортда юқори чўққиларни забт этишда мустаҳкам иродани шакллантириш мақсадида номдор спортчилар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш одат тусини олган.

Жумладан, яқинда ёш таэквондочилар учун халқаро тоифадаги спорт устаси, кўп карра халқаро мусобақалар ғолиби, “Токио-2020” иштирокчиси, “Конья-2021” Ислом бирдамлиги ўйинлари олтин медали соҳибаси Светлана Осипова маҳорат дарсларини ўтказди.

Профессионал спортчиларнинг бу каби маҳорат сабоқларини спорт мактаби билан ҳамкорликда амалга ошириши анъанага айланган.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиздаги барча спорт таълим муассасаларидаги каби Чирчиқ спорт мактабининг спортчи ўғил-қизлари ҳам бугун муносиб шарт-шароитлардан оқилона фойдалиниб, устозлари этагидан маҳкам тутиб, ўз саломатликларини янада мустаҳкамлаш ва маҳоратларини ошириб, чемпионлик сари қадам ташлаётгани айни ҳақиқат.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг