UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0

29 ноя 18:58
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Теглар :  Стол тенниси
Пойтахтимизда стол тенниси ва бўйича 1997 йилгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва илк бор пара-стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилаётган мазкур чемпионатда 160 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Бугун, 29 ноябрь куни, мамлакат биринчилигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар ўртасида Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жумладан стол тенниси бўйича маҳоратли спортчиларни камол топишлари учун бир қатор имкониятлар яратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда стол теннисини имконияти чекланган инсонлар ўртасида татбиқ этиш ва уларни профессионал спортчи бўлиб шаклланишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, бунинг самарасида, келгусида пара стол тенниси бўйича Осиё ва жаҳон чемпионалари ҳамда Паралимпия ўйинлари совриндорлари етишиб чиқиши шубҳасиз эканини таъкидлади.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг, мусобақа иштирокчилари қизғин баҳсларга киришди.

- Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун юртимизда қулай имкониятлар яратилмоқда, — дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси

Саида Маҳмудова.- Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз эса ўзлари учун севимли бўлган спорт турлари билан шуғулланиб, юксак марралар сари олға бормоқда. Мазкур чемпионатдан кўзланган асосий мақсад, иқтидорли ёш теннисчиларни саралаб уларни терма жамоа сафига қўшган ҳолда халқаро мусобақаларга тайёрлашдир. Умид қиламизки, ёш теннисчиларимиз келгусида Осиё ва Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади. Бу учун уларда барча имкониятлар бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг