UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

09 июн 08:27
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибимиз маълум

Теглар :  Сув спорти
18 июнь 3 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Унда терма жамоамиз вакиллари сузиш, синхрон сузиш ва сувга сакраш дастурларида иштирок этишади. Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз қуйидаги спортчилар билан Венгрияга йўл олади:

Сузиш: Хуршиджон Турсунов, Алексей Тарасенко.

Турсунов 50 метрга баттерфляй ва 50 метрга эркин усулларда сузиш, Тарасенко эса 100 ва 200 метрларга эркин усулларда сузиш дастурида стартга чиқади.

Сувга сакраш: Ботир Ҳасанов, Марсел Зайнетдинов, Камронбек Ходжимов.

Ҳасанов ва Зайнитдинов бўлажак жаҳон чемпионатида 10 метрдан синхрон сакраш дастурида, Ходжимов эса 3 метрли трамплиндан сакраш бўйича ўз омадини синаб кўради.

Синхрон сузиш: Динара Ибрагимова, Диана Онекс, Зиёдахон Тошхўжаева, Анна Вашенко, Вячеслав Руднев.
Ибрагимова ҳамда Рубнев биргаликда микст дастурида, Онекс ва Тошхўжаева дуэт чиқишларида қатнашса, Вашенко захира спортчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Қайд этиш жоиз, ушбу жаҳон чемпионати аслида ўтган йили Япониянинг Фукуока шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Токио-2020 Олимпиадаси 1 йилга кечиктирилгач, дунё биринчилиги ҳам 2022 йилга қолдирилди. 

Бироқ 2021 йил якунида Фукуока маъмурияти эпидемиологик вазият сабаб мусобақани қабул қила олмаслигини билдиргач, мезбонлик Будапешт шаҳрига ўтди. Шу тариқа, Венгрия пойтахти сўнгги 7 йил ичида иккинчи бор мазкур нуфузли стартни қабул қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг