UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

13 ноя 18:44
Янгиликлар

Қиличбозлик, От Спорти, Замонавий бешкураш

Тарихий натижа: замонавий бешкурашчиларимиз Олимпия ўйинларига яна бир лицензия қўлга киритишди

Хитойнинг Ухань шаҳрида давом этаётган замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания чемпионати спортимиз тарихи учун унутилмас воқеликларга бой бўлиши билан ёдда қолмоқда.

Аёллар ўртасида кечган беллашувлардан сўнг энди эркаклар терма жамоасида ҳам ҳамюртимиз Александр Савкин келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз ушбу спорт турида ўзбек спорти тарихида илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Мазкур мусобақада Осиё ва Океания минтақасининг энг кучли 12 терма жамоасидан аёллар ўртасида 26, эркаклар ўртасида эса 32 нафар сара бешкурашчилар баҳс олиб борди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, ўзбек спорти тарихида бундай кўрсатгич биринчи бор қайд этилмоқда. Куни кеча эса Алисэ Фахрутдинова аёллар ўртасида ўтказилган саралаш босқичида учинчи ўринни эгаллаб, Олимпия ўйинларига йўлланма кўлга киритган эди. Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз жамоавий рейтингда бешинчи пoғонани эгаллаб, Олимпия ўйинларининг 2 та лицензиясига сазовор бўлишди. Замонавий бешкураш мамлакатимизда энди ривож топиб бораётган спорт турларидан бири. Боиси ушбу йўналишга авваллари деярли эътибор қаратилмас эди, аммо 2018 йил охирида федерация бошқарувида бўлган ўзгаришлар бугун ўз мевасини бермоқда.

Мусобақа якунида терма жамоаларнинг кучли бешлиги қуйидаги кўринишга келди:

1. Жанубий Корея
2. Хитой
3. Қозоғистон
4. Япония
5. Ўзбекистон

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, Токио Олимпиадасига қўлга киритилаётган лицензиялар географияси тобора кенгайиб бормоқда. Бу эса муҳтарам Президентимизнинг спорт соҳасига қаратаётган юксак эътибори самараси ўлароқдир. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони ўн учтага (еттита спорт тури) етди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг