UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

17 сен 08:20
Янгиликлар

Стол тенниси

Терма жамоамиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада Саида Маҳмудова бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда. Жамоавий баҳсларда мамлакатимиз шарафини Римма Гуфранова, Рўза Хожиева, Меҳринисо Норқулова, Регина Ким, Зоҳид Кенжаев, Жамшид Раҳимберганов, Қутбидилло Тешабоев, Станислав Тянь ва Георгий Цой каби спортчилар муносиб ҳимоя қилмоқда.

Қизлар ўртасидаги гуруҳ босқичида теннисчиларимиз Бангладеш термасини 3-0 ҳисобида енгган бўлса, Қозоғистон терма жамоасини 3-1 ҳисобида ютиб кучли 12 таликка кирди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда вакилларимиз ироқлик тенгдошларини 3-0 ҳисобида таслим этишди. Гуруҳ босқичининг иккинчи учрашувини Қозоғистонга қарши ўтказган терма жамоамиз 3-2 ҳисобида зафар қучиб, ҳозирча кучли 14 жамоа сафидан жой олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг