UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0

15 апр 14:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тўрт курашчимиз Осиё чемпионати бронза медали учун гиламга чиқади

Шу кунларда Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан қитъа чемпионатида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бошланди. Осиё чемпионатининг бешинчи куни классиклар ўртасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бироз аввал саралаш баҳслари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган курашчилар номи маълум бўлди.   

Бугун курашга киришган 5 юнон-рум курашчимиздан 4 нафари бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлди. Улар 1/4 ва 1/2 финал беллашувларда рақибларига ютқазиб, олтин ёки кумуш медаль учун имкониятларини йўқотишди. 

Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) 1/4 финалда қозоғистонлик Нурзат Кабдираҳимовдан 10-1 ҳисобида устун келди. Ярим финалда худди шу ҳисоб билан КХДР вакили Ю Чол Рога ютқазиб қўйди. Ортиқбоев кечки дастурда бронза медали учун Қирғиз Республикаси вакили Улан Муратбек уулу билан тўқнаш келади.      

Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти Исломжон Баҳромов (-63 кг) квалификация раундида мезбонлар курашчиси Дастан Кадировни енгди (8-5). Лекин 1/4 финалда КХДР вакили Чан Кимга имкониятни бой (1-3) берди. Бугун курашган полвонларимиздан биргина Баҳромов учун Осиё чемпионати якунига етди. 

Дониёрхон Накибов (-77 кг) қитъа чемпионатидаги иштирокини квалификация раундидан бошлади ва туркманистонлик Базаргелди Езимовдан 9-0 ҳисобида устун келди. Чорак финалда эса япониялик Нао Кусакага қаршилик кўрсата олмади 0-10. Унинг бронза медали учун беллашувдаги рақиби кореялик Ёнг Хюн Ноҳ бўлади.   

Раҳимжон Узоқов (-87 кг) 1/4 финалда тожикистонлик Суҳроб Абдулҳаевни 10-2 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Афсуски, 1/2 финалда қозоғистонлик Нурсултон Турсиновга 0-9 ҳисоби билан енгилди. Энди у бронза медали учун Корея Республикаси курашчиси Сёнг Хван Лига қарши гиламга чиқади.   

Исломжон Раҳматов (72 кг) 1/8 финалда ҳиндистонлик Меҳар Сингҳни мағлуб (3-2) этди, аммо 1/4 финалда эронлик Амин Мирзазодага 0-8 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у кечки дастурда мезбонлар вакили Ерлан Манатбековга қарши бронза медали учун гиламга чиқади.  


Бронза медали учун беллашувлар:   

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Улан Муратбек уулу (Қирғиз Республикаси)

-77 кг: Дониёрхон Накибов - Ёнг Хюн Ноҳ  (Корея Республикаси)

-87 кг: Раҳимжон Узоқов - Сёнг Хван Ли (Корея Республикаси)

-130 кг: Исломжон Раҳматов - Ерлан Манатбеков (Қирғиз Республикаси)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг