UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0

02 апр 16:57
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкент туманида "Беш ташаббус олимпиадасига"га старт берилди

Юртимиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаси давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–201-сон қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг мавсумий босқичларида минглаб ёшлар иштирок этиб, бор маҳорат ва иқтидорларини намойиш этишган эди. 

Эндиликда эса мазкур"Беш ташаббус олимпиадаси" нинг жорий йилги биринчи мавсуми яъни, кўчалараро маҳалла мусобақалари босқичи бошланмоқда.

Хусусан, кеча 1 апрель куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги спорт мактабида ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"га старт берилиши муносабати билан ушбу мактабга қарашли универсал спорт мажмуасида намунавий тарзда тантанали очилиш маросим тадбири ташкил этилди.

Тошкент  вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт мактаби,  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда 200 нафардан ортиқ спортчи ўғил-қизлар иштирок этишди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидкаримов ҳамда спорт мактаби директори Дилшод Мансуровлар "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Шундан сўнг спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги "Файзобод" маҳалласининг ёшлари иштирокида "Қувноқ стартлар", стол тенниси, гимнастрада, енгил атлетика, мини футбол, шашка бўйича ўзаро беллашувлар ташкил этилди.

Спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Файзулла Ҳикматовнинг таъкидлашича, тумандаги 68 та МФЙларда белгиланган дастур-режага кўра "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг биринчи босқичига старт берилади.

Маълумот учун, апрель, май, июнь ойларида "Ёшлар рақс фестивали" танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шашка, футбол, стрбитбол, воркоут бўйича республика спорт мусобақалари "Ёшлар кубоги" киберспорт мусобақалари ҳамда илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ўтказилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг