UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

15 апр 13:57
Янгиликлар

Гимнастика, Фотогалерея

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди.

16 апрелга қадар давом этадиган мусобақада 31 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақа дастурига кўра, кеча ҳалқа ва тўп билан машқлар бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди. 

Жамоавий баҳсларда Эстония, Озарбойжон, АҚШ, Австрия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Финляндия, Хитой,Ўзбекистон каби давлатлар ўз дастурларини намойиш этдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якдил қарорига кўра, 1-ўрин Хитой (34,45 балл), 2-ўрин Германия (29,60 балл) ва 3-ўрин Ўзбекистон (29,05 балл) гимнастикачиларига насиб этди.

Жаҳон кубоги баҳсларида мамлакатимиз шарафини Тахмина Икромова ҳамда Ёсмина Раҳимова яккалик, Екатерина Фетисова, Рухшона Деҳқонова, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Мумтоза Исъҳоқзода, Иродахон Содиқова гуруҳ машқида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.  

Кечки дастурдан сўнг, Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақалар 16 апрелга қадар давом этади.


Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов, olamsport.com фотомухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг