UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0

05 окт 16:49
Янгиликлар

Триатлон

Тошкентда биринчи маротаба Марказий Осиё триатлон ассоциациясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Теглар :  Триатлон
2019 йил 4 октябрь куни Тошкентда Марказий Осиё Триатлон Ассоциацияси (CATA) иштирокчи-давлатлари CATA Ижроия Кенгашининг II йиғилишини ўтказдилар.

Таъкидлаш жоизки, CATA доирасидаги учрашув Ўзбекистонда биринчи маротаба бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Триатлон Федерацияси раиси Отабек Умаров, CATA президенти Галимжан Эсенов, CATA вице-президентлари Чингиз Алканов ва Фаррух Носиров, CATA бош котиби Максим Крят ва CATA ижрочи котиби Айнагул Такеева иштирок этди.

CATA ва миллий триатлон федерациялари раҳбарлари Марказий Осиёда триатлонни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ва ҳаракатлар билан боғлиқ бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.



Томонлар ташкилот доирасида қўмиталар таркибини ташкил этиш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар ва бир қатор қарорлар қабул қилдилар. Жумладан, миллий триатлон федерацияларининг қуйидаги вакиллари қўмиталарнинг раҳбарлари этиб сайландилар:

CATA Медиа қўмитасининг раҳбари – Валихан Тен, Олмаота Триатлон Федерацияси Васийлик кенгаши аъзоси;
CATA Юридик қўмитаси раҳбари – Жасур Таджиев, Ўзбекистон Триатлон Федерациясининг Халқаро алоқалар департаменти директори;
CATA Спорт қўмитаси раҳбари – Канат Келсинбеков, Қирғизистон Триатлон Федерацияси вице-президенти;
CATA Паратриатлон қўмитаси раҳбари – Eлена Лижина, Қирғизистон Триатлон Федерацияси бош котиби.
Шунингдек, иштирокчилар Чимкент – Тошкент йўналишидаги биринчи халқаро мусобақа ўтказиш бўйича режаларни муҳокама қилдилар. Ушбу тарихий старт 2020 йил 3 май куни ўтказилиши белгиланди. Пойганинг асосий хусусияти шундаки, у трансмиллий бўлади, яъни Чимкентда сузиш босқичидан бошланади, ундан кейин спортчилар Чимкентдан Ўзбекистон пойтахтига масофани велосипедда босиб ўтадилар ва пойга Тошкент кўчалари бўйлаб югуриш билан якунланади.



Яна бир муҳим жиҳат – триатлон бўйича Марказий Осиё чемпионатини Оъзбекистон ҳудудида ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ТEМИРАДАМ мусобақаларини Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасида ҳам ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, федерациялар раҳбарлари ҳамкорликда қўшма ўқув-машғулотлар йиғинларини ўтказишга келишиб олишди.

Минтақада паратриатлонни ривожлантириш режаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қирғизистон Триатлон федерацияси паратриатлон бўйича биринчи халқаро стартни ўтказиш истагини билдирди.



Учрашув якунларига кўра турли ёшдаги спортчиларнинг тайёргарлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Триатлон Федерацияси раиси Отабек Умаров, Қозоғистон Триатлон Федерацияси вице-президенти Галимжан Есенов ва Қирғизистон Триатлон Федерацияси президенти Чингиз Алканов Марказий Осиё мамлакатларининг миллий триатлон федерациялари ўртасида умумий мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик Меморандумини имзоладилар.



Меморандум доирасида томонлар келгуси йил учун Марказий Осиёда мусобақаларнинг умумий тақвимини тасдиқлаш, қўшма мусобақаларда ҳар бир мамлакат спортчиларининг минимал ва максимал сонини белгилаш, шунингдек, маълум миқдордаги ва барча Марказий Осиё давлатлари иштирокида қўшма мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилишни келишиб олдилар.




Ўзбекистон Триатлон Федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг