UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0

03 сен 10:53
Янгиликлар

Енгил атлетика, Бошқалар

Тошкентда ўтган "Янги нафас" югуриш мусобақасидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Янги нафас
Бугун, 3 сентябрь куни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси мамлакатимизнинг Тошкент, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус шаҳарларида ташкил этилди.

Югуриш масофалари пойтахтда 3 ва 10 километр, қолган шаҳарларда эса 3 километрлик битта масофа этиб белгиланди. “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтказилган “Янги нафас” марафонида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар  қатнашди.

Республика бўйлаб 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар ушбу оммавий спорт мусобақасида иўтирок этди. Тошкент шаҳрида "Ҳумо Арена" спорт майдони ўтказилган оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талаба ҳам қатнашди.

Тадбир ташкилотчилари – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 км ва 10 км масофалик иккита дистанця киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 км ни ташкил қилди. Шунингдек, 30 та чет эл давлатидан вакиллар ҳам ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди. 

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар. "Янги Нафас" ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун "Миллий Боғ"да махсус тантанали оқшом ташкил этилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг