UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

15 ноя 18:32
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентдаги велотрек қайта реконструкция қилинди, велоспортчимизга эса 100 миллион сўм топширилди

Теглар :  Велоспорт
Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган Республика велотрек ўқув-машқ марказида ушбу спорт тури бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, мазкур мусобақа мамлакат терма жамоаси аъзолари эндиликда муҳим халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриши учун халқаро талаблар даражасида қайта реконструкция қилинган ўқув-машғулот базасида ўтказилмоқда.

Ушбу марказ 1982 йилда қурилган бўлиб, муҳтарам юртбошимизнинг жорий йил 4 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида келгуси йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш ҳамда республикамизда ҳар битта спорт йўналиши бўйича спорт базаларини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқлари ижросини таъминлаш доирасида қайта реконструкция қилинди.

Бугун ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси президенти Танзила Нарбаева, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмонов, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги координатори жаноб Жон МакГрегор, Буюк Британиянинг Вестминстер университети вице-канцлери ҳамда президенти, велоспорт бўйича жаҳон чемпионати ғолиби жаноб Питер Бонфильд, кенг спорт жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Даставвал фахрий меҳмонлар рамзий тасмани қирқиб, халқаро талаблар даражасида қайта реконструкция қилинган Республика велотрек ўқув-машқ марказини очиб беришди. Шундан сўнг Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг раҳбари меҳмонларни бу ерда яратилган шароит ва қулайликлар билан бирма-бир таништирди. Замонавий ётоқхоналар, ошхона, тренажёр зали ва энг муҳими, халқаро талаблар даражасидаги велотрек йўлаклари хорижлик меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Улар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига ҳукуматимиз даражасида берилаётган эътиборни юқори баҳолади. Шунингдек, фахрий меҳмонлар томонидан бу ерда дарахт экилдики, бу ҳам миллий қадриятларимиз намойишидир.

- Бундай мажмуа пойтахтдан ташқари Наманган вилоятида ҳам барпо этилган. Яқин орада Самарқанд вилоятида ҳам замонавий велотрек ўқув-машғулотлар марказини қуриш ишлари бошланади. Умуман, биз келгусида барча вилоятларимизда мана шундай мажмуаларни барпо этиш ҳамда юртимиздан кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионати ғолиблари, Олимпия ўйинлари чемпионларини етиштириб чиқармоқчимиз. Бизда истеъдодлар етарли, фақат уларга аввало шароит ва имкониятларни яратиб беришимиз лозим, - деди Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси президенти Танзила Нарбаева.

Шу ернинг ўзида велоспорт бўйича Токио-2020 олимпиадасига иккинчи лицензияни қўлга киритган мамлакатимиз спорти фахри Мурод Холмуродовга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 100 миллион сўм, унинг тренери Рустам Нуритдиновга 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари тантанали топширилди.

Шунингдек, тадбир доирасида велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари ҳам тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг