UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

01 окт 08:31
Янгиликлар

Триатлон

Триатлон бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди

Ўзбекистон Триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан триатлон бўйича Ўзбекистон Кубогининг 3-финал босқичи мусобақалари ўтказилди.

Самарқанддаги спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари Республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган беллашувларда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 120 нафарга яқин спортчилар ўз омадини синаб кўришди.

Мазкур мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенг жалб қилиш, “Ватанпарвар” ташкилотидаги спорт тўгаракларини ривожлантириш ҳамда спортчиларнинг маҳоратини ошириш, триатлон бўйича энг кучли спортчиларни аниқлаш орқали Ўзбекистон терма жамоаси таркибини шакллантиришдан иборат.

Мусобақада Ўзбекистон Триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ф.Насиров, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Т.Якубов ва мусобақа бош ҳаками В.Растрыгинлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад ва зафарлар тилаб, мусобақани очиқ деб эълон қилишди.

Баҳслар учта ёш тоифаси бўйича ташкил этилди.

1997 йилда туғилган ўғил ва қиз спортчилар:

Сузиш – 1500 метр,

Велопойга – 40 000 метр,

Югуриш – 10 000 метр.

photo5226533415057206435.jpg

photo5226533415057206441.jpg

1998-2000 йилда туғилган ўғил ва қиз спортчилар:

Сузиш – 1500 метр,

Велопойга – 40 000 метр,

Югуриш – 10 000 метр.

2001-2003 йилда туғилган ўғил ва қиз спортчилар:

Сузиш – 1500 метр,

Велопойга – 40 000 метр,

Югуриш – 10 000 метр.

photo5226533415057206447.jpg

photo5228980721782205446.jpg

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент шаҳар, 2-ўринни Навоий вилояти, 3-ўринни Қашқадарё вилояти терма жамоаси эгаллашди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг