UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0

09 окт 07:14
Янгиликлар

Триатлон

Триатлон спорти ривожланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда

Илгари юртдошларимиз орасида кўпчилик триатлон деган спорт ҳақида билмас эди.

Унинг ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилганидан бохабар эканликларини-ку айтмаса ҳам бўлади. Шунга яраша ушбу спортнинг оммабоплиги ва ривожи ҳам у қадар улкан бўлмаган. Бироқ сўнгги пайтлар мухлислар ушбу спорт тури ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишмоқда ва юртимизда ўтказилаётган триатлон турнирлари унинг равнақи янада жадал суратларда боришини таъминламоқда.

Куни кеча Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё триатлон ассоциациясининг йиғилиши минтақадаги федерацияларнинг ўзаро жамжиҳатликда фаолият олиб бориши, ҳамкорилкда халқаро мусобақалар ташкил этиш каби устувор мақсадларни ўзида мужассамлаштирди. Йиғилиш давомида келаси йилнинг 3 май куни Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича илк халқаро мусобақа ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган эди. 

Айни пайтда ушбу мусобақанинг низоми ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, иштирокчилар Чимкент шаҳрида старт олиб, ушбу шаҳарда сузиш беллашуви ўтказилади. Сузиш баҳсидаги масофа 1, 1.1 ёки 2 километр, ундан сўнг Чимкентдан Тошкентгача 111 ёки 121 километрлик велопойга ва ниҳоят шаҳримизнинг ўзида 11 километр масофага югуриш пойгаси бўлиши кўзда тутилган. Ҳозирда баҳсларнинг қайси йўналиш ва кўчалар бўйлаб ўтиши кўриб чиқилмоқда.

Мазкур мусобақа 4 октябрь санасида Марказий Осиё давлатлари ўртасида триатлонни янада ривожлантириш, миллий федерациялараро ўзаро ҳамкорликни кучли йўлга қўйиш, биргаликда халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича имзоланган мемoрандумнинг амалдаги илк намунаси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг