UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

22 авг 16:26
Янгиликлар

Футбол

U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради

Маълумки, келаси йил Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақа 2022 йилнинг 1-19 июнь кунларига белгиланган. Унгача эса шу йилнинг кузида саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Барча гуруҳларда саралаш марказлашган тартибда кечади. 

Ўзбекистон саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашади. Биз "D" гуруҳидан жой олганмиз ва гуруҳ ўйинларини Қувайтда Саудия Арабистони, Бангладеш ҳамда Қувайт термаларига қарши ўтказамиз. 

27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш

31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон

Маълум бўлишича, мазкур саралаш ўйинларида қатнашиш учун Қувайтга Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси боради. Бундан кўриниб турибдики, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида ҳам Кападзе жамоаси иштирок этади. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг тақдири нима бўлади? Бу жамоа келаси йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Хангжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради ва шу мусобақада иштирок этади. Осиё ўйинларидан сўнг U-22 терма жамоаси ўз фаолиятини тугатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг