UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

25 фев 11:37
Янгиликлар

Бошқалар

Универсиада. Ғолиблар республика финал босқичида иштирок этади + ФОТО

Кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий ўқув юртлари талабаларининг Универсиада спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган бадминтон ва Street workouyt (кўча спорти) бўйича вилоят босқичи беллашувлари бўлиб ўтди.

ЎзДЖТСУнинг гимнастика залида юқори савияда ташкил этилган "Street Workouyt" (кўча спорти) баҳсларида ўғил болалар ва қизлардан иборат мезбон жамоалар рақибларидан очколар ҳисобига устун келиб, биринчи ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ўринни ўғил болалар ва қизлар ўртасида Чирчиқ давлат педагогика институти жамоаси эгаллади.

ЎзДЖТСУнинг манежида ташкил этилган бадминтон бўйича ўтказилган беллашувларда ҳам мезбонларнинг қўли баланд келиб, биринчи ўринни банд этишди. Мусобақалар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланишди.

Универсиада спорт ўйинларининг белгиланган низомига мувофиқ, ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган жамоалар энди республика финал босқичларида иштирок этишади.

- Яқинда Чирчиқда ўтказилган Универсиада спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган белбоғли кураш бўйича республика финал босқичида ҳам талабаларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, университетимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишган эди дейди, - ЎзДЖТСУ "СКУФ" спорт клуби раиси ўринбосари Тўрақул Раҳмонов. - Бугунги вилоят саралаш баҳсларида талабаларимиз финалга йўлланмани нақд қилишди. Ниятимиз, Тошкент вилояти терма жамоаси республика финал ўйинларида ҳам биринчи бўлиш.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг