UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0

02 июн 19:03
Янгиликлар

Велоспорт

Урганчда байрамона файз улашган веломарафон ФОТОГАЛЕРЕЯ

Маълумки, ҳар йили 3 июнь санаси ер юзида Халқаро велосипед куни сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан юртимизда ҳам турли тадбирлар уюштирилади. Жумладан, Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида веломарафон ташкил этилди.

Унда воҳанинг барча шаҳар ва туманларидан келган 200 нафарга яқин велосипед ишқибозлари вилоят марказидаги Чолиш йўли билан кесишган чорраҳадан “Бахт қуши” тўйхонасигача бўлган 2 километр масофани босиб ўтишди. Мусобақа уч ёш тоифасида бўлиб ўтди.

- Маълумки, велосипед экологик жиҳатдан энг тоза транспорт воситаси ҳисобланади, - деди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов. - Бугунги кунда дунёнинг биронта жойи йўқки, велосипеддан файдаланилмаса. 

Бинобарин, бу транспорт тури нафақат кишиларнинг узоғини яқин қилади, балки атроф-муҳитни тоза тутишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, инсонларнинг соғлигини мустаҳкамлашда ва спорт билан шуғулланишида ёрдам беради.

Веломарафоннинг аёллар ўртасидаги 18-30 ёшлилар баҳсида янгибозорлик Шаҳризода Сапарбаева, 31-45 ёшлилар мусобақасида хивалик Барно Қурёзова, 45 ёшдан катта бўлган қатнашчилар беллашувида хазорасплик Анахон Бегиевалар ғолибликни қўлга киритишди.

- Ёшлигимдан велосипедда сайр этишни хуш кўраман, - деди Урганч туманининг Юқори Дўрман қишлоғида яшовчи 64 ёшли Роза Аҳмедова. - Шу боис бўлса керак, ҳозиргача тетикман. Бундан олдин ҳам бир неча маротаба мусобақаларда қатнашганман. Ниятим - ғолиб чиқиш эмас. 

Веломарафонда иштирок этишимнинг асосий сабаби шуки, авваламбор соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса, ўсиб келаётган авлодга велосипед ҳайдашнинг фойдасини, ёш танламаслигини амалда кўрсатишдир. 

Муболаға эмас, бундай фикр-мулоҳазаларни ёши 60 дан ошган Урганч шаҳрида яшовчи Ҳуржон Бекниёзова, Римма Эрматова, Урганч туманида истиқомат қилаётган Хонимжон Бобожонова, Хонқа туманидан Муҳаббат Дўсова сингари кўплаб фахрий онахонлардан ҳам эшитдик.

Эркаклар мусобақасининг тегишли ёш тоифаларида Ислом Раҳмонов (Урганч тумани), Камолиддин Бекязов (Хазорасп тумани) ва Ғайрат Авазбоев (Гурлан тумани) биринчи ўринни эгаллади. 

- Ўзим Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хазорасп тумани ўқув-спорт техника клубида мураббий бўлиб ишлайман, - деди веломарафоннинг 31-45 ёшлилар ғолиби Камолиддин Бекязов. - Бундай мусобақада илк бор қатнашаяпман. Омадни қаранг, зафар қучдим. Насиб қилса, бундан кейин ҳам иштирокимни тўхтатмайман. Ҳатто, буни фарзандларимга ҳам тавсия қиламан.

Тадбирнинг ёпилиш тантанаси байрамга айланиб кетди. Хоразмча шўх куй ва қўшиқлар янграб даврага файз олиб қирди. Ўз навбатида веломарафон қатнашчилари рақсга тушиб, маданий хордиқ ҳам чиқаришди.

Тақдирлаш  маросими аввалида Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Инновация ва ахборот технологиялари бўлим мудири К.Норқулова сўзга чиқиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишиб, барчани ўзига хос байрам билан муборакбод этишди.

Навбати билан ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, номинацияларга лойиқ кўрилган спортчилар муносиб тақдирланишди. Ушбу тадбир доирасида велоспорт бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган  Бекзод Раҳимбоев ҳам шарафланди. Унга замонавий спорт велосипеди туҳфа этилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг