UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

30 май 07:23
Янгиликлар

Гимнастика

Варнадан хушхабар: спорт гимнастикачиларимиздан Жаҳон кубогида иккита бронза!

Болгариянинг Варна шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига етди.
Қувонарлиси, мусобақанинг сўнгги кунида икки нафар спортчимиз бронза медалига сазовор бўлишди.



Токио-2020 Олимпиадаси олдидан лицензиант спортчиларимизга сўнгги кўрик, қолганлар учун эса ўз имкониятларини синовдан ўтказиш вазифасини ўтаб берувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари анчайин муваффақиятли иштирок этишаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Жумладан, спорт гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина ўзининг севимли йўналиши – таяниб сакраш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Биз ушбу ғалаба билан Оксанани табриклаймиз.

Худди шу йўналишда қатнашган яна бир вакиламиз Анастасия Мирошниченко эса 4-ўринни эгаллади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Оксанага муносиб ўринбосар етишиб чиқмоқда.

Шунингдек, мусобақанинг сўнгги кунида яна бир спортчимиз Абдулла Азимов ҳам бронза медалини қўлга киритди. Биз терма жамоа спортчилари ва мураббийларимизни ажойиб ғалабалар билан муборакбод этамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг