UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

11 фев 14:54
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Андижон вилояти жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳиби + ФОТОГАЛЕРЕЯ

6-10 февраль кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 14 та жамоа чемпионлик йўлида кураш олиб борди. Мусобақанинг финал босқичига Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари етиб келишди. 

Финал чиптаси учун бўлган беллашувларда Тошкент вилояти спортчилари Сирдарё жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, андижонлик волейболчилар Қашқадарё жамоасидан устун келишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда Қашқадарё вилоятининг асосан Кўкдала туманидан ташкил топган жамоаси сирдарёлик тенгқурларини 2:0 ҳисоби билан ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритишди.

Финалда ўзаро тўқнаш келган Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари ўртасидаги ўйин шиддатли ва кескин қарама-қаршиликка бой бўлди. Якунда андижонлик ёш волейболчилар 2:1 ҳисоби билан зафар қучиб, Ўзбекистон кубоги соҳибларига айланишди. Мезбонлардан иборат жамоа кумуш медалларга эга чиқди. 

Мусобақа якунлангач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда иштирок этган Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Тошкент вилояти волейбол федерацияси ижрочи директори Даврон Халиковлар ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Таъкидлаш жоиз, ғолиб жамоа энди жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган Ҳамдўстлик кубогида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг