UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0

09 янв 20:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб ММА оламидан бутунлай кетди. У чўққида эди, бироқ Хабиб оиласини танлади

Хабиб спортдан бутунлай кетди. Ҳаёти давомида шуғулланган ягона нарсаси билан хайрлашди.

Бунга ишониш қийин, бироқ «бургут» якуний қарорни қабул қилди. Бу гаплар пиар деб фикрловчилар жуда кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бундай фикрлар Хабиб профессионал фаолиятини якунлаганидан сўнг бўлганди. Аммо Хабиб гапида турди ва бошқа жанг қилмади. Хабиб мураббийликдан худди спортчилиги каби кетди. У чўққида эди. Унга айни вақтда тенг келадиган мураббий йўқ эди. Ўтган йили у тайёрлаган икки жангчи иккита ташкилотда камарни қўлга киритди. Шу сабабли мураббийи Хавьер Мендес билан бирга «йил мураббийи» бўлди.

Хабиб йил охирида ҳаммага кетишини маълум қилиб бўлган экан. Бироқ буни кўпчилик тушунмади. У бутун жамоаси билан бирга суратни жойлаганди.

«Умид қиламанки, бу қарорим тўғри бўлади. Мени қўллаб турганларга раҳмат. Бу натижаларда сизнинг ўрнингиз юқори»,-деб ёзиб қолдирганди Хабиб сурат тагига.

Бир муддат Хабибга яқин одамлар сукут сақлашга ҳаракат қилишди. Аммо бу узоқ давом эта олмасди. Яқин орада Махачев ва унинг жамоаси Австралияга жўнаб кетишиш керак. У ерга Хабиб бормаслиги жуда шубҳали кўринарди ва гап-сўзлар остида қолиб кетарди.

"Бургут" нафақат мураббийлик фаолиятини якунлаётганини, балки профессионал спорт билан боғлиқ барча фаолиятни тўхтатаётганлигини тасдиқлади. Кўринишидан, бу Хабибнинг обрў-эътибори ва алоқалари туфайли тез суръатларга эга бўлган Eagle FC лигасига ҳам тегишли. Ташкилот Қўшма Штатларда UFC тараққиёт институтига ўхшаш мажмуа қурмоқда ва бутун дунё бўйлаб турнирлар ўтказмоқда. EFC'нинг бу даражада кучайишига Хабибнинг катта таъсири бор. Энди бу промоушен борасида саволлар ҳам пайдо бўлмоқда. Баъзилар EFC'ни Bellator раҳбари Скотт Кокер томонидан сотиб олиниши ҳақида гапирмоқда.

Хабибнинг қарори қизиқ, бироқ хавфли бўлиши мумкин. Хабиб ўз сўзида туришини, танлаган йўлидан қайтмаслигини аллақачон исботлаб бўлди. Бу қарор Хабиб учун фойдали бўлади. Бироқ унинг жамоаси учинчи? Хабибнинг жамоадошлари бир неча бор, унинг машғулот услуби билан анча кучайганини таъкидлашди.

Энди нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Хабибнинг медиа маконни тарк этиши охир-оқибат унинг фигурасига қизиқишнинг йўқолишига олиб келади. Албатта, у бошқа йўналишда ҳаракат қилишни бошламаса. «Мен оиламга вақт ажратмоқчиман», деди Нурмагомедов.

Хабиб энди нима қилади? У аллақачон спорт билан бевосита боғлиқ бўлмаган бир қатор лойиҳаларга эга. Хусусан, у семинарлар ўтказмоқда ва ижтимоий фаолиятга кўпроқ эътибор бермоқда . Шу сабабли, биз «Бургут»ни ҳали ҳам жамоат соҳасида кўра оламиз, аммо энди ММАда кўрмаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг