UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

09 сен 19:58
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР Олимпия қўмитасини вақтинча четлатди

Теглар :  ХОҚ
Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚни молиялаштиришни тўхтатади.

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио Олимпиадасида иштирок этмаганлиги сабабли КХДР Олимпия қўмитасини 2022 йил охиригача дисквалификация қилди. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах ташкилот Ижроия кенгаши йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди.

"Токиодаги Олимпия ўйинларида қатнашмаган ягона миллий олимпия қўмитаси - КХДР эди. Бу Олимпия хартиясини бузиш ҳисобланади. Шу сабабли Ижроия кенгаши 2022 йил охиригача КХДР МОҚни четлатишга қарор қилди", - деди Бах.

"ХОҚ КХДР МОҚни молиялаштиришни тўхтатади ва бошқа ёрдам кўрсатмайди", - дея қўшимча қилди Бах. КХДР спортчиларига саралаш босқичидан ўтган тақдирда 2022 йилги Пекин Олимпиадасида иштирок этиш имконияти берилади. ХОҚ Ижроия кенгаши ушбу спортчиларнинг ўйинларда иштирок этиш шартлари тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади.

Апрель ойида КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу қарор март ойида МОҚ йиғилишида қабул қилинган. КХДРнинг Токиога боришдан бош тортишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. КХДР спортчилари 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иккита олтин, учта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг