UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0

19 янв 11:36
Янгиликлар

Кураш

Халқаро Пресс клуб Кураш спортини янада оммалаштиришда ҳамкорлик қилади

2022 йил Кураш спорти ривожидаги янги даврни бошлаб берди.

Жорий йилда Халқаро Кураш ассоциацияси ва қитъавий конфедерациялар тақвим режасидан 50 дан ошиқ нуфузли тадбирлар ўрин олган. Март ойида Кураш ватани – Ўзбекистонда катталар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтса, сентябрь ойида Хитойнинг Гуанжоу шаҳри Ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. 

Ноябрнинг якунларида эса Ҳиндистонда Кураш бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионлари номи аниқланади. Шунингдек, жорий йилда юртимизда ва Кўҳна қитъа Европада бир неча бора Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар, Кураш мураббийлари ва ҳакамларининг халқаро семинарлари ташкил этилади. 

Кеча Халқаро Кураш ассоциациясида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам мазкур мусобақаларни энг юқори даражада ташкил этиш, севимли спортимизни халқаро майдонда янада ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Йиғилишда Халқаро Кураш ассоциацияси ва унинг таркибидаги Осиё-Океания Кураш конфедерацияси, Халқаро кураш институти, Ўзбекистон Кураш федерацияси раҳбарлари, Халқаро пресс клуб ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Дарҳақиқат, Кураш асрлар давомида Ўзбек халқининг энг оммавий ва севимли миллий ўйинлари қаторида эъзозлаб келинган. Кураш- якка курашнинг қадимий тури бўлиб, тарихий маълумотларга кўра унинг ёши уч минг йилликдан ортиққа бориб тақалади. 

Кураш – ўзбекча сўз бўлиб, ғалабага ҳалол йўл деган маънони билдиради. Бугунги кунда Халқаро Кураш ассоциациясии таркибида 130 дан зиёд давалатлар миллий федерациялари фаолият юритади. 

Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва Ассоциация раҳбарияти саъй-ҳаракатлари билан Кураш спорти Осиё ўйинларининг барча Дастурларидан расман ўрин эгаллаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрь куни “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сон қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарор Кураш спортининг ривожи йўлидаги янги даврни бошлаб берди. Қарор асосида Ассоциация ва унинг таркибидаги миллий федерацияларни қўллаб-қувватлаш, профессионал курашчи ва мутахассисларни тайёрлаш, Кураш спортини янада оммалаштириш, республика ва халқаро медиа майдонда кенг тарғиб қилиш, келажакда Курашни Олимпияда ўйинлари Дустурига киритиш борасида манзилли чора-тадбирлар белгилаб берилган. 

Йиғилиш давомида мазкур ишларни ташкил этишда ўзаро ҳамкорлик, бир жамоа сифатида фаолият юритиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Халқаро Пресс клуб томонидан Кураш спортини кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш бўйича Осиё-Океания Кураш конфедерацияси ва Ўзбекистон Кураш федерациялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг