UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0

03 ноя 09:32
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмлик ёш мерганлар Бухорога боришади

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги Урганч шаҳар ўқув спорт техника клубининг спорт базасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 16 та жамоанинг 2002 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги жами 60 нафардан зиёд ўғил ва қизлари мерганлик маҳоратини намойиш этишди.

Қизиқарли кечган баҳслар якунига кўра, пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўизбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг вилоят бўлими аъзолари Сара Сотипова қизлар орасида, Диёрбек Очилов ўғил болалар биринчилигида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. 

Пневматик тўппончадан ўқ отиш машқини бажаришда эса Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби спортчиси Азиза Исмоилова ҳамда Ҳазорасп автомобиль мактаби вакили Жалоладдин Бахтиёров ғолибликни қўлга киритди. 

Шунингдек, Шаҳноза Машарипова (Урганч тумани ЎСТК), Гулбадан Абдуллаева, Одамбой Раҳимов (иккаласи Қўшкўпир тумани ЎСТК), Шукуржон Адамбоева, Нусрат Сапарбоев (иккаласи Шовот тумани ЎСТК),  Нодира Сотимбоева (Ҳазорасп автомобиль мактаби), Зафарбек Бобохонов (Боғот тумани ЎСТК), Жавоҳир Рўзметов (Боғот тумани “Равон” ЎСТК)  совриндорлар сафидан жой олишди. 

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор бўлган ёш мерганлар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар. 

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Боғот тумани ўқув спорт техника клуби спортчилари эгаллашди. Иккинчи ўриндан Ҳазорасп автомобиль мактаби жамоаси жой олди. Фахрли учинчи ўрин Қўшкўпир тумани ўқув спорт техника клуби вакилларига насиб этди.

Эндиликда энг яхши кўрсаткичга эришган хоразмлик спортчилар шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида Бухоро шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон биринчилигида воҳа шарафини ҳимоя қилишади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг