UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

22 апр 13:19
Янгиликлар

Теннис

Ян-Леннард Штруфф ўз ватанида фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди

Германиянинг Мюнхен шаҳрида теннис бўйича нуфузли BMW Open турнири якунланди.

Мусобақа бош соврини Германияда қолди. Финалгача дунёнинг 28-ракеткаси бўлиб келган германиялик Ян-Леннард Штруфф рейтингда ўзидан 13 поғона юқорида турган америкалик Тэйлор Фритцни мағлубиятга учратди - 7/5, 6/3. Бу билан Штруфф теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1.

Роппа-роса 80 дақиқа давом этган баҳсда Штруфф 2, Фритц 8 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар табиийки, ғолиб теннисчида кўпроқ бўлди - 5 га 2. Бу 25 апрель куни 34 ёшни қаршилайдиган Штруфф учун фаолиятидаги биринчи титул бўлди. 

Ўз мамлакатидаги муваффақиятли иштирок Ян-Леннардга 250 рейтинг очкоси ҳамда 88,125 евро мукофот пули келтирди. Фритц эса 150 очко ва 51,400 евро маблағ ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг