UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

14 мар 11:19
Янгиликлар

Бошқалар, Волейбол, Гандбол

Яна йиғилиш, яна меморандум. Бу сафар жамоавий спорт турлари ўртасида

Теглар :  Меморандум
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Универсиада-2020” спорт ўйинларининг ортда қолган мусобақалари ҳамда олдинда турган баҳсларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, йиғилиш анча кескин ва танқидий руҳда ўтди. Маълумки, жорий йилги “Универсиада” спорт мусобақалари янгича тартибда ўтказилмоқда. Қолаверса, бу йил мусобақаларда қатнашиш тартиби ҳам ўзгарган. Энди ушбу ўйинларда қатнашиш учун олий таълим муассасасида талабалар спорт клублари ташкил этилган бўлиши лозим. Акс ҳолда ўша жамоага мағлубият ёзилиб, мусобақалардан чиқариб юборилади. Аммо, лекин, бироқ... ҳали ҳам кўплаб олий таълим муассасаларида ишга муносабат, ёндашув ўзгармаганлиги яна бир бор ўз исботини топди. Умид қиламизки, бугунги танқидий фикрлардан сўнг олий таълим муассасаларида талабалар спорт клубларини ташкил этишга ҳамда “Универсиада” спорт ўйинларига бўлган муносабат ижобий томонга ўзгаради.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5924-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги “Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Талабалар лигаси”ни ўтказиш юзасидан спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон “Талаба” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда спортнинг ўйин турлари бўлмиш волейбол, баскетбол, гандбол ва регби федерациялари ўртасида уч томонлама Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат мамлакатимизда ушбу спорт турларини ривожлантиришда янги даврни бошлаб беришига шубҳа йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг