UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

14 июн 08:25
Янгиликлар

Бошқалар

"Янги нафас" оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Янги нафас
25 июнь куни республиканинг 16 та шаҳрида Ёшлар кунига бағишланган "Янги нафас" халқаро оммавий югуриш мусобақаси ҳамда Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Шунингдек, Халқаро Олимпия кунини (Olympic Day) нишонлаш муносабати билан бир миляга тенг рамзий масофага оммавий югуришлар ташкил этилади.

Халқаро оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси  иштирок этди. 

Тадбирнинг техник ва ташкилий жиҳатдан тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясига юкланган. 

Бу йили "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси бутунлай янги форматда ўтказилмоқда: Тошкентда ўтказиладиган спорт тадбирининг иштирокчилари учун танлов асосида 3 та масофа тақдим этилади: 1 миля (1609м), 3 км, 10 км, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда – 1 миля ва 3 км. Андижон, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганчда югурувчилар 3 км масофада мусобақалашади.

Республиканинг 16 та шаҳри “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” умумий ягона шиори остида бирлашади.

"Мамлакатнинг аҳолиси орасида югуриш спортини оммалаштириш ва миллий саломатликни мустаҳкамлаштиришга қаратилган ташаббус сифатида бошланган "Янги нафас" спорт ҳаракати, ушбу йили халқаро ҳаракат мақомига эга бўлди, – деб таъкидлади Андрей Абдувалиев енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари ва Марказий Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциацияси раиси. - Бўлажак оммавий югуриш мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистондан ёш спортчилар ва югуриш клубларининг аъзолари қўшилиб, спорт ва ёшлар байрамини биз билан баҳам кўришади".

Халқаро Олимпия кунини нишонлаш бўйича Халқаро Олимпия қўмитасининг ушбу йилдаги мурожаати ҳам оммавий югуриш мавсузига яқин бўлиб, кундалик жисмоний фаолиятни рағбатлантирган ҳолда, #ЛетсМове хештеги остида бўлиб ўтмоқда. 

1 миляга югуриш (1609,344 м) - расмий спорт тури, метрик бўлмаган ягона масофа бўлиб, ИААФ бугунги кунгача жаҳон рекордларини унинг асосида рўйхатдан ўтказади. 25 июнь куни "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақасига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва соғлом турмуш тарзи фаоллари, ёшларга таъсир кўрсатадиган ёш фикр етакчилари ҳам қўшилади.

Барча югуриш ҳаваскорлари, ёшидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида оммавий югуриш мусобақасида иштирок этишлари мумкин бўлади. Ёш югурувчилар учун рухсат этилган ёш чегараси - 9 ёш. Иштирокчи шаҳарлар учун ягона старт эрталаб соат 6:00 да берилади. Тошкентда 5500 та, Самарқандда 2300 та, қолган 14 та шаҳарларда ҳар битта ҳудудда 2000 га яқин одам иштирок этиши кутилмоқда. 

Жорий йилнинг 1 июндан 21 июнгача Тошкентда мусобақада иштирок этувчи югурувчилар учун Iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш имконияти тақдим этилади. Енгил атлетика федерацияси таъкидлашича, бундай қадам ҳудудларда оммавий югуриш мусобақалари ва марафонларни ўтказиш барқарорлиги ҳамда мунтазамлигини таъминлаш имкониятини беради.

Иштирок этиш қиймати:

•    1 миля масофага рўйхатдан ўтишда – 75 000 сўм;

•    3 км масофага рўйхатдан ўтишда – 99 000 сўм;

•    10 км масофага рўйхатдан ўтишда –149 000 сўм.

Иштирокчи пакетига қуйидагилар киради: 

•    Футболка

•    Кепка

•    Кўкрак старт рақами

•    Тўғноғичлар

Иштирокчиларга старт пакетларининг берилиши 23 июндан 24 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясида ташкил этилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг