UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0

15 сен 07:22
Янгиликлар

Токио-2020

Япония холдинги раҳбари Токио -2020 ҳомийлик шартномалари учун пора олганликда айбланиб ҳибсга олинди

Теглар :  Токио-2020
Kadomawa Corporation бош директори Цугухико Кадокава Токио-2020 Олимпиадаси билан боғлиқ коррупция иши бўйича ҳибсга олинди.

Кадокава Токио-2020 ташкилий қўмитасининг собиқ аъзоси Харуюки Такахаши бошқарувидаги консалтинг компаниясига пора берганликда гумон қилинмоқда. Гап 69 миллион иен (тахминан 481 минг АҚШ доллари) ҳақида бормоқда. 

Тахминларга кўра, Кадокава 2019 йил сентябридан 2021 йил январигача Олимпиада учун ҳомийлик шартномаларини олишга умид қилиб, маблағ ўтказган. 2019 йилда компания китоблар ва журналларни чиқариш учун Ўйинларнинг ҳомийи бўлганлиги эълон қилинганди.

Аввалроқ Такахаси, шунингдек ёзги ўйинларнинг ҳомийси бўлган АОКI эркаклар ва офис кийимлари компанияси раҳбари Хиронори Аоки ҳам коррупция иши бўйича ҳибсга олинган эди.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг